Uzbekistan Airways авиакомпанияси Олий Мажлис Сенатида янграган “авиачипта сотишдаги эскирган бюрократия” ҳақидаги танқидга муросабат билдирди.

Сенатнинг 29 сенятбр кунги йиғилишида фуқаролар UzAirways’га қарашли кассалардан ўз яқинлари учун авиачипта сотиб олмоқчи бўлишса, улардан фуқаролик паспортининг асл нусхаси талаб қилинаётгани, паспортнинг асл нусхасини тақдим этмаган фуқароларга эса авиачипта сотилмаётгани, бу коррупция ва оворагарчиликка сабаб бўлаётгани айтилган эди.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳоновга кўра, қўмитага келиб тушган мурожаат асосида бу муаммони ҳал этиш учун UzAirways’га 2021 йил 19 мартда мурожаат қилинган, лекин муаммо ҳалигача ўз ечимини топмаган. 2023 йил 23 июнида “Uzbekistan Airways” АЖ раисининг биринчи ўринбосари имзоси билан Сенатга йўллаган жавобда ҳеч бир асоссиз бу муаммони ҳал қилиш имконсиз экани маълум қилинган, деганди сенатор.

Авиакомпания ахборотида айтилишича, амалдаги норматив ҳужжатларда (қоидалар ва йўриқномалар) авиакассирлардан йўловчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаси асосида авиачипталарни расмийлаштиришни талаб қилувчи бандлар мавжуд эмас. “Uzbekistan Airways Sales” филиалида ёки авиакомпания агентларида авиачипта сотуви йўловчиларнинг шахсини тасдиқловчи гувоҳномаларнинг асл нусхалари асосида ҳам, уларнинг фотонусхалари асосида ҳам амалга оширилади.

Шу билан бирга, қайд этилишича, “Uzbekistan Airways” АЖ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2178-сонли резолюциясининг 9-банди талабларига мувофиқ (2014 йилдан), API тизими орқали белгиланган манзилларга борадиган йўловчиларнинг асосий маълумотларини узатиш бўйича БМТнинг махсус тузилмалари қарорига амал қилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳамда авиакомпаниянинг қатновлари бажариладиган мамлакатларнинг ҳуқуқий майдонига мувофиқ фаолият юритмоқда. Ушбу халқаро регламентга асосланиб, йўловчиларнинг белгиланган маълумотлари авиачипталарни сотишда брон қилиш тизимига киритилиши керак. Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун