Жаҳон | 08:40 / 06.10.2023
11600
2 дақиқада ўқилади

Сурияда дронлар ҳужуми оқибатида 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Сурия ғарбидаги Ҳомс шаҳрида ҳарбий мактабга битирув маросими чоғида дронлар ҳужум қилди. SOHR кузатувчилари камида 112 киши, жумладан 21 тинч фуқаро ҳалок бўлганини айтмоқда.

Фото: AP

5 октябр, пайшанба куни Сурия ғарбидаги Ҳомс шаҳрида ҳарбий коллежга учувчисиз учоқлар ҳужуми оқибатида 112 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Сурия инсон ҳуқуқлари бўйича мониторинг маркази (SOHR). Ташкилот маълумотларига кўра, улар орасида 21 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳам бор. Яна камида 120 киши жароҳат олган

Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дастлабки расмий маълумотларига кўра, камида 80 киши, жумладан, олти аёл ва олти бола ҳалок бўлган, 240 га яқин киши жароҳатланган. Дронлар ҳужуми ҳарбий хизматчилар ва уларнинг яқинлари иштирок этган битирув маросимида содир бўлган. Reuters хабарига кўра, Сурия мудофаа вазири Али Маҳмуд Аббос маросимда иштирок этган, бироқ у ҳужумдан бироз олдин тадбирни тарк этган. 

Сурия расмийлари ҳужумда террорчи гуруҳларни айбламоқда 

Сурия ҳукумати мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди. Улар ҳужум учун жавобгарликни «қуролланган террорчи гуруҳлар» зиммасига юклаган ва «барча куч билан жавоб қайтаришга» ваъда берган. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмади. Шу билан бирга, Идлиб вилояти аҳолиси Сурия армияси, эҳтимол, учувчисиз учоқлар зарбасига жавобан, оммавий бомбардимон қилгани ҳақида хабар бермоқда. SOHR маълумотларига кўра, саккиз киши ҳалок бўлган, яна 30 га яқин фуқаро жароҳатланган. 

Бу вилоятнинг бир қисми «Ал-Қоида» билан алоқадор гуруҳ томонидан назорат қилинади. AFP эслатишича, ушбу гуруҳ ўтмишда Сурия ҳукумати назорати остидаги ҳудудларга ҳужум қилиш учун дронлардан фойдаланган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда