Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ИИБ ва ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда “Қарши-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланаётган “ISUZU” юк машинаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаролар О.Х. ва Ж.В. жами 4 тонна истеъмолга яроқсиз қорамол гўштини ўтказиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланган. Маҳсулот ашёвий далил сифатида олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.