Тошкент шаҳрида ичимлик суви нархи ошиши кутилмоқда
Аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм (амалда 400 сўм), оқова сув нархи эса 1000 сўм; юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи — 3000 сўм, оқова сув нархини — 2200 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига тақдим этилди. Нархлар қачондан ошиши ҳозирча номаълум.
Тошкент шаҳрида ичимлик ҳамда оқова (канализация) сув хизматлари нархи ошиши кутилмоқда. «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ бунга «сув таъминоти тизимидаги сарф-харажатлар кескин ортгани»ни сабаб қилиб келтирган.
Хусусан, аҳоли учун бир метр куб сув нархи 1400 сўм, оқова сув нархи эса 1000 сўм, юридик ташкилотлар учун ичимлик суви нархи 3000 сўм, оқова сув нархини эса 2200 сўм этиб белгилаш бўйича таклифлар Тошкент шаҳар депутатлар кенгашига тақдим этилган.
Таъкидланишича, Тошкент шаҳридаги ошиши кутилаётган сув ва канализация нархлари Тошкент вилояти ҳамда республиканинг бошқа ҳудудларидаги айни кундаги нархлардан пастлигича қолмоқда. Депутатлар кенгаши муҳокамаси якунларидан келиб чиқиб сув ва канализация нархлари ошиш санаси ҳақида қўшимча маълумот тақдим этиб борилади.
- Бундан аввалроқ Қашқадарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқланганди. Андижон вилоятида эса 19 сентябрда тасдиқланган тарифларга кўра нархлар ўзгарган.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Қозоғистондан ерости қувури орқали Ўзбекистонга бензин ташиган шахслар ушланди
Ўзбекистон | 19:13
-
Apple яна дунёнинг энг қиммат брендлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллади
Жаҳон | 18:36
-
Тухум етиштириш кооперацияси учун 50 миллион доллар йўналтирилади
Ўзбекистон | 18:35
-
Ўзбекистон 2024 йилда газ импортини 2,4 баробарга оширди
Иқтисодиёт | 18:08
Мавзуга оид
12:32 / 08.09.2024
“Ўзсувтаъминот” муҳим эслатма билан чиқди
22:38 / 07.09.2024
Сувсиз Ўзбекистон. Эски мавзунинг янги тафсилотлари
18:20 / 24.08.2024
Тошкент вилоятида ичимлик сувидан ноқнуний фойдаланган корхона раҳбари 5 йилга қамалди
18:44 / 05.08.2024