07:38 / 10.10.2023
7808

Бухорода устачилик қилган икки эркак ток уриши оқибатида вафот этди

Жондор туманида икки эркак танишининг уйида устачилик қилаётган пайтда ток уриши оқибатида вафот этди.

Фото: iStock

Жорий йилнинг 7 октябр куни соат 17:05 лар атрофида Бухоро вилояти Жондор туманида икки фуқаро ток уриши оқибатида ҳалок бўлди, дея хабар берди Gazeta.uz.

Туманнинг Баҳористон маҳалласида яшовчи фуқаролар — 34 ёшли Р.М. ҳамда 29 ёшли Б.Ш. қишлоқдоши С.А.нинг уйида устачилик қилаётган пайтида электр токи уриши оқибатида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Top