Бухорода прокурорнинг катта ёрдамчиси 2,5 минг доллар билан қўлга тушди
У фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан дастлабки инстанция томонидан чиқарилган ҳукмни судя орқали ўзгартиришсиз қолдиришни ваъда қилган.

Фото: Kun.uz
Бухоро вилоятида фермердан пул талаб қилган Жондор тумани прокурорининг катта ёрдамчиси қўлга олинди.
Қайд этилишича, 2024 йилнинг июн ойида Жондор тумани прокуратураси томонидан пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши 2024 йилнинг ноябр ойида мазкур туман суди томонидан кўриб чиқилиб, судланувчига нисбатан ойлик маошининг 20 фоизини ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Лекин судланувчига оғирроқ жазо тури тайинланиши лозимлиги юзасидан вилоят прокуратураси томонидан суд ҳукмига нисбатан кассация протести киритилган.
Вазиятдан хабардор бўлган Жондор тумани прокурорининг катта ёрдамчиси фермер хўжалик раҳбарига нисбатан дастлабки инстанция томонидан чиқарилган ҳукмни судя орқали ўзгартиришсиз қолдириш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилиб, дастлаб 500 долларини олган.
Аммо у қолган 2,5 минг долларни Бухоро шаҳрида олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
ДХХ ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса Мажбурий ижро бюросининг Хоразм вилояти бошқармаси Суриштирув ва маъмурий амалиёт шуъбаси катта суриштирувчиси қўлга олинган.
У ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Шовот туманида яшовчи фуқарони ваколатли ҳамкасблари орқали МИБ тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1,8 минг долларини олган вақтида ушланган.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00 / 21.05.2025
-
Меҳмонхонага ҳужжат тақдим этмай, MyID идентификацияси билан кириш мумкин бўлади
Ўзбекистон | 11:24
-
Исроил ҳарбийлари европалик дипломатлар томонга ўқ узди
Жаҳон | 11:15
-
Тиббиёт менежерлиги бўйича сертификатга эга айрим раҳбарларга устамалар тўланади
Ўзбекистон | 11:01
Мавзуга оид

07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди

11:27 / 20.05.2025
Тожикистондан контрабанда қилинган наркотик моддалар тўхтатиб қолинди

19:09 / 14.05.2025
Давлат хавфсизлик хизматининг колл-маркази ишга туширилди

13:15 / 12.05.2025