Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи 2 та автобуснинг йўналишига ўзгартириш киритилди.
16 октябр кунидан бошлаб, 89-сонли «Қорасув 1-мавзеси — Чорсу савдо маркази» автобус йўналиши ҳаракати Чорсу савдо маркази бекатидан Пахтакор метроси АШБгача қисқартирилади. Қисқартиришдан сўнг 89-сонли йўналиш «Қорасув 1-мавзеси — Пахтакор метроси» оралиғида ҳаракатланади.

16 октябрдан бошлаб, 14-сонли «ТТЗ бозори — Тошкент вокзали» автобус йўналиши ҳаракати Юзработ кўчаси бўйлаб ТТЗ автошоҳбекатигача узайтирилади. Узайтиришдан сўнг 14-сонли йўналиш ТТЗ бозоригача ҳаракатланмасдан, «ТТЗ автошоҳбекати — Тошкент вокзали» оралиғида ҳаракатланади.

















