Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иордания қироли: Фаластин ҳуқуқлари амалга ошмай туриб, тинчликка эришиш мумкин эмас
Фаластин масаласи икки давлат тамойили асосида ҳал қилиниши керак, дейди Абдуллоҳ II.
Яқин Шарқда тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш Фаластин масаласини икки давлат тамойили асосида адолатли ҳал қилмасдан туриб, амалга оширилиши мумкин эмас. Бу ҳақда Иордания қироли Абдуллоҳ II маълум қилди.
«Ҳозирда Фаластин ҳудудларида содир бўлаётган хавфли зўравонлик ва ҳужумлар минтақамиздаги хавфсизлик ва барқарорликка фақат икки давлатга асосланган кенг қамровли ва адолатли тинчлик орқали эришиш мумкинлигини исботлайди», деди қирол мамлакат миллий ассамблеяси (парламент)даги нутқида.
У Иордания Фаластинни қўллаб-қувватлашда давом этишига ишонтирди.
«Биз биродар Фаластин халқининг адолатли ишини ва манфаатларини ҳимоя қилишдан воз кечмаймиз. Иордания Қуддусдаги мусулмонлар ва насронийларнинг муқаддас жойларини ҳимоя қилиш бўйича ўз позициясидан ортга чекинмайди», — деди Иордания қироли.
Мавзуга оид
23:08 / 21.05.2026
Париж Фаластин халқига фахрий фуқаролик бермоқчи
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
19:07 / 27.04.2026
ФАТҲ Ғазо секторида 20 йил ичида илк бор ўтказилган маҳаллий сайловда ғалаба қозонди
17:42 / 07.04.2026