Ўзбекистонда учта вокзални ДХШ доирасида ривожлантириш режалаштирилмоқда
Давлат-хусусий шериклик доирасида Тошкент, Самарқанд ва Қўқон темирйўл вокзалларини ривожлантириш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳалари доирасида учта темирйўл вокзалини ривожлантириш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.
Гап Тошкент, Самарқанд ва Қўқон вокзаллари ҳақида бормоқда. Транспорт вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда станцияларни ДХШ асосида ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилган.
Транспорт вазирлиги ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Навоий кон-металлургия комбинати билан биргаликда «Навоий-Учқудуқ» темирйўл участкасини электрлаштириш лойиҳалари самарадорлигини ҳам ўрганади.
Бундан ташқари, «Тошкент-Ангрен» участкасида иккинчи электрлаштирилган линияни қуриш, мавжуд участкани модернизация қилиш, ушбу йўналишда жойлашган саноат корхоналари юкларини экспорт қилишда логистика хизматлари кўрсатиш учун терминал ва Тошкент вилояти Оҳангарон туманида мултимодал транспорт логистика марказини яратиш бўйича лойиҳани ўрганиш топширилди.
Шунингдек, уч ой муддатда тегишли инфратузилмани яратган ҳолда шаҳар ичида жойлашган станцияларни Тошкентдан ташқарига кўчириш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш ҳам топширилган. Бўшайдиган ер участкалари онлайн аукционда сотилади. Сотишдан тушган маблағлар темирйўл тармоғи инфратузилмасини ривожлантиришга ҳамда республика бюджетига тенг улушларда йўналтирилади.
Мавзуга оид
14:30 / 02.11.2024
ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди
11:30 / 02.11.2024
Сербияда темирйўл вокзалида том қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
16:00 / 28.09.2024
Кувайт Ўзбекистондаги ДХШ лойиҳаларида иштирок этиши мумкин
10:50 / 23.09.2024