Фаластин-Исроил можароси. Тўққизинчи кун. Сўнгги маълумотлар:

  • Исроил мудофаа армияси тун давомида Ғазодаги юздан ошиқ ҳарбий объектлар, жумладан ҲАМАС штаб-квартираси ва комплексларига ҳужум қилгани ҳақида маълумот берди.
  • Исроил мудофаа армияси матбуот котиби ҲАМАС тинч аҳоли вакиллари Ғазо шимолидан анклав жанубига кўчишига тўсқинлик қилаётгани, гуруҳ учун инсон ҳаёти аҳамиятсиз экани ҳақида гапирди.
  • Ўтган бир кун ичида Ғазода яна 300 га яқин киши ҳалок бўлган. Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Исроил авиацияси зарбалари оқибатида Ғазо секторида камида 2329 фаластинлик ҳалок бўлиб, яна 9714 киши яраланган.
  • Исроил мудофаа армияси ҲАМАС ҳужуми вақтида ҳалок бўлган яна етти ҳарбий номини эълон қилди. 7 октябр кунги ҳужум вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар сони 286 нафарга етди. Тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони 1,3 мингдан ортиқ.
  • БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича агентлиги Ғазога сув етказиб бериш тўхтатилганидан кейин у сектор аҳолиси учун «ҳаёт мамот масаласи»га айланганини маълум қилди. Ғазонинг ўзида ичимлик суви манбалари деярли йўқ ва икки миллиондан ортиқ аҳоли учун сув бу ерга Исроил ҳудудидан олиб келинарди.
  • Исроил уч соатга Ғазодан чиқиш учун йўлак очмоқчи. Исроил мудофаа кучларининг эвакуация тўғрисидаги сўнгги хабарида ҳали ҳам Ғазо шимолида бўлиб турган тинч аҳоли вакиллари маҳаллий вақт билан соат 10:00 дан соат 13:00 гача бу ерни тарк этиши лозимлиги келтирилган.

Ўтган ҳафта давомида бутун дунё бўйлаб Фаластин тарафдорлари ва Исроил билан бирдам бўлган кишилар намойишлар ўтказишди — айрим ҳолларда икки томоннинг акциялари бир-бирига рўпара ҳолатда бўлган. Қуйида ҲАМАСнинг ҳужуми ва Исроилнинг бунга жавобан Ғазо секторини ўққа тутиши ҳамда блокада қилишига дунё бўйлаб бўлган реакция акс этган суратлар.

Рим полициячилари ва Ла Сапиенц университети талабаларининг Фаластинни қўллаб-қувватлаб ва Ғазо сектори қамал қилинишига қарши ўтказган марши иштирокчилари ўртасидаги тўқнашув. Фаластинлик талабалар намойиши 13 октябр куни ўтказилди.
Stefano Montesi / Corbis / Getty Images
Исроилнинг Ғазо сектори бўйлаб йўллаётган авиазарбаларига норозилик сифатида Яман пойтахти Санода ўтказилган митинг, 2023 йил 13 октябр. Ямандаги исёнчи ҳусийчилар 10 октябр куни агар АҚШ можаро иштирокчисига айланса, ҲАМАСнинг Исроил билан урушига қўшилишини маълум қилди, деб хабар