Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида йўловчи автобусида газ баллони портлаб кетди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, жорий йилнинг 15 октябр куни соат 16:50 ларда Қашқадарё вилояти Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи Қарши-Бухоро ички йўлида “Исузу” русумли автобус йўловчилар билан ҳаракатланиб кетаётган вақтда автобуснинг газ баллонида ёрилиш содир бўлган. 

Оқибатда 4 нафар фуқаро ўрта оғир даражада тан жароҳатини олиб, туман тиббиёт шифохонасига ётқизилган, қолган фуқароларга амбулатор ва психологик ёрдам кўрсатилган. 

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган.