Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда автобусда рўй берган портлашда жабрланганлар сони кўпроқлиги маълум бўлди
Қашқадарё вилояти ССБ хабарига кўра, автобусда газбаллон портлаши оқибатида 8 киши касалхонага ётқизилган, улардан 4 нафари реанимацияда. Яна 16 кишига амбулатор ёрдам кўрсатилган.
15 октябр куни Қашқадарё вилояти Муборак туманида йўловчи автобусда газбаллони портлаши оқибатида жабрланиб, шифохонага ётқизилганлар сони икки баробар кўпроқлиги маълум бўлди. Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарига кўра, Муборак тумани тиббиёт бирлашмасига шу куни соат 17:30 лар атрофида 24 нафар бемор олиб келинган.
Шундан 16 нафарига амбулатор ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган. 4 нафар бемор турли жароҳатлар билан жарроҳлик бўлимида назоратда қолдирилган. 4 нафар бемор реанимация бўлимига ётқизилиб, жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Вафот этганлар йўқ.
Вазият вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг қатъий назоратига олингани қайд этилган.
Бундан олдинроқ Ўзбекистон ФВВнинг Муборак туманидаги портлаш тўғрисидаги хабарида 4 киши ўртача оғирликдаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
16:02 / 15.07.2026
Қашқадарёда ҳам жазирама сабаб оғир юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланади
10:09 / 15.07.2026
Қашқадарёда учта банкка оид фирибгарлик ҳолати аниқланди
09:23 / 11.07.2026
Тошкентда автобус қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди
17:32 / 10.07.2026