«Бундай пайтда гапириш ҳар доим оғир. Жуда кўп зўравонлик ва юракни эзувчи шафқатсизлик давом этмоқда. Сўнгги ҳафталардаги кескинликни кузатиш даҳшатли бўлди. Барчанинг ҳаёти муқаддас ва у ҳимоя қилиниши керак. Бундай ҳодисаларни тўхтатиш керак. Оилалар парчаланмоқда.

Ҳозир аниқ бўлган нарса шуки, зудлик билан Ғазога гуманитар ёрдам етказиш зарур. У ерда одамлар аянчли шароитда. Касалхонадаги ҳолатлар даҳшатли эди. Ғазо аҳолиси зудлик билан озиқ-овқат, сув ва дори-дармонга муҳтож.

Мен дунё етакчиларини бегуноҳ инсонлар яна қирғин қилинишига йўл қўймасликка чақираман. Инсоният ғалаба қозониши керак», — деди «Ливерпуль» клуби ва Миср миллий жамоаси вингери.