Вазирлар Маҳкамасининг “Катта ҳажмли ва оғир вазнли транспорт воситаларининг автомобил йўлларида ҳаракатланишини тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари маъқулланиши мумкин:
- а) автомобил йўлларида автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича стационар шохобчалар (ўлчов-назорат шохобчалари) ўрнатиш ва ундан фойдаланишга хусусий секторни жалб қилиш тизимини жорий этиш;
- ўлчов-назорат шохобчалари ўрнатиладиган жойлар электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижара асосида ва бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи билан бириктириш;
- б) Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган “Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентда белгиланган юк кўтариш меъёрларига жавоб бермайдиган импортдан олиб келинган оғир юкларни ташувчи автотранспорт воситаларининг (самосвал ва сочилувчан юкларни ташувчи ярим тиркамалар) республика ҳудудидаги ҳаракатини тартибга солиш;
- белгиланган юк кўтариш меъёрларига жавоб бермайдиган импорт қилинаётган ва ҳозирги кунда фаолият кўрсатаётган оғир юкларни ташувчи автотранспорт воситаларини республика ҳудудига олиб кириш ва ҳаракатланишини тақиқлаш;
- в) маҳаллий аҳамиятга эга умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчаларида оғир юкларни ташувчи автотранспорт воситалари ҳаракатини соат 08:00 дан 22:00 га қадар чеклаш.
Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра:
а) Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси:
- ўлчов-назорат шохобчалари ўрнатиладиган жойларини белгилайди ва мазкур жойларни электрон онлайн-аукционлар тизими бўйича ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига белгиланган талаблар асосида бириктиради;
- тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилади ва улар томонидан ўрнатилган ўлчов-назорат шохобчаларини мунтазам равишда назорат қилиб боради;
- ўлчов-назорат шохобчалари ўрнатиладиган жойлар Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан келишилади.
Тадбиркорлик субъектлари:














