Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцариядаги сайловларда ўнг консерваторлар ғалаба қозонди
Парламентнинг ҳар икки палатаси депутатлари сайловларида швейцарияликларнинг аксарияти ўнг консерватив Швейцария халқ партиясини қўллаб-қувватлади.
Миллий кенгаш депутатлари, шунингдек, Швейцариядаги кантонлар кенгашининг 46 аъзосидан 45 нафари сайловларида ўнг консерватив Швейцария халқ партияси 29 фоиз овоз тўплаган ҳолда ғалаба қозонди, дея хабар бермоқда AFP 22 октябр, якшанба куни GFS Bern жамоатчилик фикрини ўрганиш институтининг дастлабки маълумотларига таяниб.
Сайлов натижаларига кўра, Швейцария халқ партияси 2019 йилга қараганда 3 фоизга кўп овоз тўплаган, дея қайд этади AFP. Ўнг консерваторлар 17 фоиз овоз билан Социал-демократик партиядан сезиларли ўзиб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, Марказ партияси ва ўнг марказчи Эркин демократик партиянинг ҳар бири 15 фоиздан овоз тўплаган. Яшиллар партияси 2019 йилдаги сўнгги сайловларда кузатилган муваффақиятини такрорлай олмади ва тўрт фоиз пунктини йўқотиб, тўққиз фоиз овоз билан бешинчи ўринни эгаллади, деб ёзади AFP.
Сайлов участкалари 12:00 (Тошкент вақти билан 15:00) да ёпилди. Бироқ, Швейцарияда сайлов иштирокчиларининг 90 фоиздан ортиғи одатда почта орқали олдиндан овоз беради.
Швейцария халқ партияси сайлов кампаниясида эътиборни миграцияни чеклашга қаратди
Ғолиб Швейцария халқ партияси сайлов кампаниясида асосий эътиборни миграцияни чеклаш масаласига қаратди, деб таъкидлайди AFP. Бошқа партия шиорларида «бекор қилиш маданияти» ва партия раҳбарияти «гендер террори» деб атаган нарсаларга қарши уруш ҳақида сўз борган.
Бундан ташқари, Швейцария халқ партияси Европа Иттифоқи билан ҳаддан ташқари яқинлашишга қарши чиқди, Швейцария ҳарбий бетарафлигини қаттиқ ҳимоя қилди ва Берн Украинага бостириб кириши муносабати билан Европа Иттифоқининг Россияга нисбатан санкцияларини қўллаб, бу тамойилдан жуда узоққа кетганини айтди.
Мавзуга оид
22:32 / 25.06.2026
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган 43,5 млн доллар активлари тиббиётга йўналтирилди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
08:55 / 20.06.2026
ОАВ: Уиткофф Эрон билан музокаралар учун Швейцарияга йўл олди
20:20 / 14.06.2026