Ўзбекистон | 08:50 / 27.10.2023
5732
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ШҲТнинг биринчи транспорт форуми бўлиб ўтади

Анжуманда транспорт соҳасида истиқболли ва мавжуд лойиҳаларни амалга ошириш йўлларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда. 

Жорий йилнинг 1 ноябр куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) биринчи транспорт форуми бўлиб ўтади.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, форумни ўтказишдан кўзланган мақсад ШҲТ мамлакатлари транспорт ва логистика соҳаси вакиллари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва самарали транспорт йўлакларини яратиш иборат.

Анжуманда транспорт соҳасида истиқболли ва мавжуд лойиҳаларни амалга ошириш йўлларини муҳокама қилиш режалаштирилмоқда. Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестицияларни кўпайтириш, транспорт ва коммуникациялар соҳасидаги барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш учун кенг имкониятларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид