Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳарбийларга ижарада турганлик учун ойлик пул компенсацияси тўлаш миқдори 50 фоизга оширилади
Ҳарбий хизматчиларга ва ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) фуқароларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида уларнинг календар ҳисобдаги ҳарбий хизмат муддатига мувофиқ дастлабки бадал миқдори оширилади.
Ўзбекистон президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон президентининг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:
ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш миқдорини 50 фоизга ошириш;
ҳарбий хизматчиларга ва ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) фуқароларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида уларнинг календар ҳисобдаги ҳарбий хизмат муддатига мувофиқ дастлабки бадал миқдорини ошириш.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Қуролли кучлари таркибига кирадиган вазирлик ва идораларнинг сўровномасига асосан ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсациясининг оширилган тўловлари бўйича харажатларни амалга ошириш учун давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратади, 2024 йилдан бошлаб зарур маблағларнинг давлат бюджети параметрларида кўзда тутилишини таъминлайди.
Мудофаа вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.
Мавзуга оид
10:30 / 23.06.2026
Журналистлар: Украина урушида камида 227 минг россиялик ҳарбий ҳалок бўлган
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
15:43 / 19.05.2026