Жаҳон | 15:59 / 05.11.2023
19568
8 дақиқада ўқилади

Херсон яқинидаги «дрон овчилари» ва оккупация қилинган ҳудудлардаги байрам. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 619-куни ўтди. Асосий маълумотлар

  • Аннексия қилинган Қримда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлади. Уриб туширилган ракета парчалари Керчдаги кемасозлик заводи ҳудудига тушган. Тахминларга кўра, кичик ракета кемаси шикастланган.
  • «Бу умидсиз вазият эмас», — деди Зеленский фронтдаги ҳолат ҳақида. Олдинроқ Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний уруш «боши берк кўчага кириб қолгани»ни айтганди.
  • Херсон ўққа тутилиши оқибатида озиқ-овқат дўкони яқинида бир киши ғалок бўлди, бир аёл яраланган.
  • Днипропетровск областида учта ракета уриб туширилган, инфратузилма объектига зарба келиб тушган.
  • Полтава областига ракета зарбалари оқибатида бир аёл ҳалок бўлиб, икки бола яраланган.
  • Россия қўшини Украина қуролли кучларининг Мелитопол ва Бердянск бўйлаб зарбалари қайтарилганини маълум қилди.
  • Буюк Британия мудофаа вазирлии Россия армияси Авдийивкага юриш вақтида минглаб аскарлардан айрилгани ҳақида хабар берди.
  • NBC маълумотига кўра, АҚШ ва Европа Украина билан тинчлик музокаралари эҳтимолини муҳокама қила бошлади.

Херсон атрофида дрон овчилари

Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний яқинда The Economist журналига катта интервю берган, унда замонавий урушда учувчисиз авиациянинг стратегик аҳамиятига яна бир бор тўхталганди. Залужний фронтдаги вазият боши берк кўчага кириб қолганини тан олган, украинларнинг юриши эса позицион урушга айланиши ва бу турғунлик бир неча йилга чўзилиши мумкинлигини айтиб, бундай ҳолат сабабларидан бири сифатида дронлар разведкаси технологиялари ривожланаётганини келтирган.

Айнан дронлар артиллерия билан ҳамоҳангликда ҳаракатланиши можаронинг ҳар икки томонига кутилмаган ёриб ўтишлар амалга ошириш имконини бермайди. «Оддий ҳақиқат шундаки, биз душман нима қилаётганини кўриб турибмиз, улар эса биз нима қилаётганимизни», — дея изоҳлаган Залужний. Унинг сўзларига кўра, мураккаб вазиятдан чиқиш учун украин армиясига учувчисиз учиш қурилмалар, радиоэлектрон кураш ва миналардан тозалаш ускуналари, жумладан, янги роботлаштирилган еичмлар соҳасидаги инновациялар керак. Шу билан бирга, Залужнийнинг фикрича, яқин вақтлар ичида бундай технологик ютуқлар бўлишининг аломатлари кўринмаяпти.

«Дрон овчилари» жамоасидан бўлган украиналик ҳарбий Херсон яқинидаги позицияни кузатмоқда
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари таркибидаги «Дрон овчилари» жамоаси аъзоси Американинг Humvee пикапи кузовида
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
«Дрон овчилари» жамоаси аъзоси дрон орқали трансляция қилинаётган вазиятни кузатмоқда
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Херсон ҳудудидаги украиналик ҳарбий бинокл орқали осмонни кузатмоқда
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий Херсон яқинидаги хандақда туриб атрофни кузатмоқда
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Киевдаги митинг 

Киевда шаҳар маъмурияти биноси олдида коррупцияга қарши навбатдаги (учинчи) митинг бўлиб ўтди, намойишчилар маҳаллий бюджет маблағларини шаҳарни ободонлаштиришга эмас, ҳарбийларга йўналтиришни талаб этмоқда. Одамлар «Пуллар УҚКга», «Киев бюджети УКҚга», «Бизга брусчаткалар эмас, дронлар керак» каби ёзувлар акс этган плакатларни кўтариб чиқишган.
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA

Россия ва Украинанинг оккупация қилинган ҳудудларида Миллий бирлик куни

4 ноябр куни Россияда 2005 йилдан бери давлат байрами ҳисобланадиган Миллий бирлик куни нишонланди. Бу сафар байрам тадбирлари Россия регионларидан ташқари Украинанинг оккупация қилинган ҳудудларида ҳам ўтказилди.

Барибир энг катта тадбирлар Москвада бўлди — Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасида «Россия» кўргазма форуми очилди, «Сирена» нашри ҳисобларига кўра, уни яратиш учун 5,1 миллиард рубл миқдорида маблағ сарфланган. Кўргазмада нафақат Россия регионлари, балки «ДХР», «ЛХР», Запорижжя ва Херсон областлари ҳамда Қрим стендлари ҳам ўрнатилган. Масалан, «ДХР» стендида снарядлардан ясалган атиргул инсталляцияси акс этган, Запорижжя областининг РФ назоратидаги қисмининг стендида — бу ерга туристик мақсадларда келишга таклиф, Херсон области стендида — аграр сектордаги статистик маълумотлар ҳамда уруш бошида Россия армияси томонидан босиб олинган, кейин эса Украина қуролли кучлари томонидан озод этилган Херсон «рус шаҳри» экани айтилган табличкани кўриш мумкин.

«Медуза»нинг РФ президенти маъмуриятига яқин манбасига кўра, Сергей Кириенко ташаббуси билан ташкил этилган кўргазма орқали мамлакатнинг сўнгги йиллардаги турли ютуқларини намойиш этиш ва Владимир Путиннинг навбатдаги сайлов кампанияси бошланиши учун ижобий фон ҳосил қилиш мақсад қилинган.

«Космонавтика ва авиация» павилёни «Россия» кўргазмасининг очилишида байрамона иллюминация вақтида
Максим Блинов / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Форум очилишида қўшиқчи Шаман (Ярослав Дронов) асосий саҳнада чиқиш қилди. У ўзининг асосий хитларидан бири, «Я русский»ни Кремлга алоқадор бўлган «Биринчилар ҳаракати»га мансуб бўлган «янги пионерлар» фаолларидан иборат болалар хори билан ижро этди
Екатерина Чеснокова / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
«Россия» форуми кўргазма павилёнининг кўриниши. 4 ноябр куни эрта тонгдан кўргазмага ташриф буюрувчилар кўп эди, киришда уларни кўп сонли аниматорлар ва мусиқачилар кутиб олишди
Максим Шипенков / EPA / Scanpix / LETA
«Россия» кўргазмасида Украинанинг Херсон области павилёни. Стендда регионнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги статистик маълумотлари келтирилган, лекин бу маълумотлар областнинг маъмурий чегаралари бўйича экани ёки фақат РФ ҚК назорат этаётган қисмига оидлиги бўйича аниқлик келтирилмаган. Областнинг катта қисми, хусусан, унинг маркази Херсон ҳам Украина назоратида
Максим Шипенков / EPA / Scanpix / LETA
«Россия» форумида ўзини ўзи эълон қилган «Донецк халқ республикаси» стенди олдида турган қиз
Максим Шипенков / EPA / Scanpix / LETA
«ЛХР» раҳбари Леонид Пасечник Луҳанскдаги Миллий бирдамлик куни байрамида
Максим Захаров / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Оккупация остидаги Мариупол шаҳри мэри Олег Моргун Санкт-Петербург ва Мариупол фахрийлари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви олдидан чиқиш қилди. Миллий бирлик куни муносабати билан ташкил этилган ўйин Мариуполдаги Невский ўрта мактабида ўтказилди
Александр Сухов / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Донецкда Миллий бирлик куни арафасида илинган билбордлар
Сергей Аверин / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Рассом Владислав Степной Миллий бирлик куни байрамига тайёргарлик доирасида Донецк марказида мурал устида ишламоқда
Сергей Аверин / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Рус православ черкови (РПЦ) руҳонийси қўшиб олинган ҳудудлар ҳам акс этган Россия харитаси кўринишидаги инсталляцияга сув сепмоқда. Симферополдаги инсталляция Россиядаги Миллий бирлик куни арафасида янгиланган
Alexey Pavlishak / Reuters / Scanpix / LETA
Санкт-Петербургда яшовчи киши шаҳарда Миллий бирлик куни нишонланиши вақтида. У Донбасс аҳолисига бағишланган ва кўргазмада намойиш этилган фотосуратлардан бирининг фонида турибди.
Александр Галперин / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Мавзуга оид