Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистонга келади
Доналд Лу шу ҳафта Ўзбекистонга ташриф буюради ва АҚШ-Ўзбекистон стратегик шериклик мулоқотида иштирок этади.
АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу 4−11 ноябр кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистонга ташриф буюради.
АҚШ Давлат департаменти хабарига кўра, Доналд Лу Қўшма Штатларнинг Марказий Осиё бўйича делегациясига бошчилик қилади.
Лу ўз сафарини Қозоғистонга ташриф билан бошлайди, сўнг Тошкентга келади ва АҚШ-Ўзбекистон стратегик шериклик мулоқоти йиғилишида Америка делегациясига бошчилик қилади.
Давлат котиби ёрдамчиси Ўзбекистон ҳукумати расмийлари билан учрашиб, минтақавий муаммоларни ҳал қилиш, халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестицияни диверсификация қилиш учун икки давлатнинг хавфсизлик соҳасидаги шериклигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
09:59
«Apache» вертолётини Эрон дрони уриб туширгани маълум бўлди. АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди
09:30
«Артемида-3» учун астронавтлар танланди
09:15
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
21:33 / 09.06.2026