Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия янги халқаро транспорт йўлагини шакллантириш юзасидан келишиб олди
Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан Европа Иттифоқи мамлакатларигача Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Туркия ҳудудлари орқали юк ташиш ташкил этилади.
Фото: Транспорт вазирлиги
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар транспорт вазирларининг 12-йиғилиши доирасида Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия транспорт соҳасидаги манфаатдор вазирликларининг Осиё ва Европа ўртасида халқаро мултимодал йўлагини шакллантириш бўйича кўп томонлама учрашуви баённомаси имзоланди.
Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, «Ўзбекистон – Туркманистон – Эрон – Туркия» халқаро мултимодал йўлагини шакллантириш бўйича имзоланган баённома қуйидагиларни назарда тутади:
- Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан Европа Иттифоқи мамлакатларигача Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Туркия ҳудудлари орқали юк ташишларни ташкил этиш;
- рақобатбардош тариф ставкаларини қўллаш ва Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ва Туркия темирйўлларида юк ташиш учун қулай шароитлар яратиш;
- йўналиш бўйлаб юк ташишларни ташкил этишда норматив-ҳуқуқий ва техник стандартларни бирхиллаштириш бўйича чора-тадбирларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш;
- йўлак иштирокчи-давлатлари ўртасида транспорт соҳасидаги боғлиқликни ошириш.
Мавзуга оид
09:50 / 23.03.2026
«Малика» бозори яқинида ҳаракатни қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда
17:45 / 19.03.2026
Тошкентда Рамазон ҳайити куни айрим кўчаларда ҳаракат чекланади
09:13 / 19.02.2026
Ўзбекистонда Magnus Fusion 212 самолётлари ишлаб чиқарилиши мумкин
12:28 / 05.02.2026