Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенатдан спорт вазирлигигача – давлат сайтларидан бир нечтаси яна хакерлар ҳужумига учради
Сенат, Олий таълим, фан ва инновациялар, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликлари сайти 7 ноябр куни бир муддат ишламай қолди.
7 ноябр куни соат 11:00 атрофида Senat.uz, Adolat.uz, Edu.uz, Agmk.uz Minsport.uz веб сайтларига кириш имконсиз бўлиб қолган. Kun.uz ҳолатга аниқлик киритиш учун Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан боғланди. Вазирликнинг маълум қилишича, давлат сайтлари хавфсизлиги масаласига сайтларнинг ўзи жавобгар бўлади.
"Бу сайтлар хавфсизлиги вазирлик ваколатида эмас. Чунки сайтларнинг серверлари вазирликда турмайди, қолаверса, сайтларнинг хавфсизлигига ҳам сайтни ясаган ташкилот масъул", – дейди вазирлик вакили.
Kun.uz’даги маълумотга кўра, давлатнинг 70 фоиз сайти 7 ноябр куни ишламай қолган. Уларга DDOS ҳужум бўлган бўлиши мумкин. Бу – битта сайтга 1 миллиондан ортиқ марта кириш сўровини атайин юбориш туфайли сайт ишламай қолган бўлиш эҳтимоли бор дегани.




Маълумот учун, Ўзбекистонда 2019 йилдан бери Киберхавфсизлик маркази фаолият юритади. Бу марказ вазифаларига давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимлари ва ресурслари ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда кўмаклашиш ҳам киради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда давлат сайтларига хакерлар ҳужуми бундан олдин ҳам кузатилган. 2023 йилнинг октябр ойида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги сайти кетма-кет хакерлар ҳужумига учраганди. 2022 йил ноябр ойида эса Сенат сайти 14 ёшли ўсмирлар томонидан бузиб кирилганди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026