08:03 / 10.11.2023
2341

Спорт мактабларига ҳужжат қабул қилиш регламенти тасдиқланди

Давлат хизматлари ДХМ ёки ЯИДХП орқали 2023 йил 1 декабрдан бошлаб кўрсатилади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт соҳасида давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • давлат спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;
  • Ўзбекистон футбол ассоциацияси футбол академияларига ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда уларнинг ўқишини кўчириш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

Давлат хизматлари ДХМ ёки ЯИДХП орқали 2023 йил 1 декабрдан бошлаб кўрсатилади.

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан ҳар йили 1 январга қадар ўқувчиларнинг спорт таълим муассасаларига ўқишга кириши учун ҳужжатларини қабул қилиш ёки уларни бир спорт таълим муассасасидан бошқасига кўчириш бўйича давлат хизмати кўрсатиладиган ҳудудлар рўйхати, қабул муддатлари тасдиқланади ва ўз расмий сайтида эълон қилинади.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун ариза берувчидан йиғим ундирилмайди.

Top