Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ноябр бошидан қарийб 15 млрд сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилди
Ҳолатларнинг энг кўп қисми Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Фото: «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати
Ўзбекистонда сўнгги 10 кунда айрим истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиши натижасида давлатга 14 миллиард 898 миллион сўмлик зарар етказилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати хабар берди.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция», Бош прокуратура, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда ноябр ойида ўтказилган назорат тадбирларида 1185 та ҳолатда истеъмолчилар табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Бунда 11 миллиард 338 миллиард сўмлик электр энергияси ва 3 миллиард 560 миллион сўмлик табиий газ талон-торож қилиниши натижасида давлат манфаатларига келтирилган жами 14 миллиард 898 миллион сўмлик зарар ундиришга қаратилди.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.
Мавзуга оид
08:40 / 29.11.2025
Энергетика соҳасида юқори лавозимларга янги тайинловлар амалга оширилди
12:03 / 23.10.2025
Газ тармоқларига «газ насоси» ўрнатиш тақиқланади: хатарлар ҳақида огоҳлантириш берилди
11:05 / 04.09.2025
Тошкент вилоятида 3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
12:28 / 27.08.2025