АҚШ Суриядаги Эрон ИИМК объектларига зарба берди
Сурияда Эронга алоқадор жангчилар объектларига авиазарбалар АҚШнинг минтақадаги базаларига бир қатор ҳужумларга жавобан амалга оширилди.
АҚШ ҳарбийлари Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ва Эронга алоқадор гуруҳларнинг Суриядаги объектларига зарбалар берди. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин 12 ноябр, якшанба куни хабар қилган.
Зарбалар Ироқ ва Суриядаги Америка қўшинларига қарши давом этаётган ҳужумларга жавобан амалга оширилди, деди Остин. Унинг сўзларига кўра, мақсадли зарбалар Абу Камол шаҳри яқинидаги ўқув маскани ва Маядин яқинидаги уйга берилган.
«Президентда америкалик ходимлар хавфсизлигидан устунроқ нарса йўқ ва у бугунги ҳаракатлар Қўшма Штатлар ўзини, ўз ходимларини ва манфаатларини ҳимоя қилишини аниқ кўрсатиб қўйиши кераклигини буюрди», — дейилади Пентагон баёнотида.
ОАВ АҚШ объектларига янги ҳужум ҳақида хабар берди
АҚШнинг зарбаси ҳақидаги маълумотдан сўнг Al Mayadeen телеканали манбаларга таяниб, 13 ноябрга ўтар кечаси АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базаларига янги ҳужумлар уюштирилгани ҳақида хабар берди. «Учта камикадзе дрон Сурия шимоли-шарқидаги Хасака вилояти жанубида Ал-Шаддоддаги Америка базасига ҳужум қилди», деди телеканал суҳбатдоши. Бундан ташқари, телеканал маълумотларига кўра, Сурия шарқида, «Конико» кони яқинида жойлашган АҚШнинг яна бир базаси ўққа тутилган.
Al Mayadeen манбаси ҳужумни АҚШнинг Маядин ва Абу Камол ҳудудларидаги объектларига берилган зарбага «жавобнинг иккинчи қисми» деб атади. Телеканал маълумотларига кўра, «Конико» базасига уюштирилган ҳужум натижасида тўрт нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлган. Ушбу маълумотни расман тасдиқлаш имкони йўқ.
Суриядаги АҚШ контингентига ҳужумлар ортиб боряпти
Бу 26 октябрдан бери АҚШнинг Сурия ва Ироқдаги контингентига Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган кучлар томонидан амалга оширилаётган учувчисиз учоқлар ва ракета ҳужумларига жавобан учинчи зарбадир.
Агентлик маълумотларига кўра, АҚШнинг Ироқ ва Суриядаги кучлари сўнгги ҳафталарда камида 40 маротаба ҳужумга учраган. Камида 45 нафар америкалик аскар жароҳат олган. Пентагон ҳужумларни «кичик миқёсда», аммо «безовта қилувчи ва хавфли» деб атади ҳамда АҚШ ҳарбийлари ҳужумларга мақсадли зарбалар билан жавоб берганини қўшимча қилди.
Сурия ва Ироқдаги АҚШ контингенти мос равишда 900 ва 2500 кишини ташкил қилади. Бу кучлар ИШИДнинг қайта тикланишига йўл қўймаслик учун маҳаллий кучларга ёрдам ва маслаҳат бериш учун у ерга жойлаштирилган, деб эслатади Reuters.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Нукус, Бухоро, Фарғона ва Наманганда техника университети очилади
Ўзбекистон | 18:12
-
Қирғизистонда тирбандликларга барҳам бериш учун пойтахтни кўчириш таклиф қилинди
Жаҳон | 18:09
-
Трамп президентликка киришган куниёқ бир неча судга берилди
Жаҳон | 18:05
-
Politico: ЕИ ва Британия АҚШ билан савдо урушига тайёрланмоқда
Жаҳон | 17:59
Мавзуга оид
18:05
Трамп президентликка киришган куниёқ бир неча судга берилди
17:59
Politico: ЕИ ва Британия АҚШ билан савдо урушига тайёрланмоқда
17:24
Сурия Россия билан Тартус порти шартномасини бекор қилди
17:00