Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда 2023 йилда қочқинларга ҳужумлар сони кўпайди
Жорий йилнинг 9 ойида қочқинлар ва бошпана изловчиларга 1515 та ҳужум уюштирилган, бу ўтган йилдагидан кўп, деб ёзади dpa Германия ҳукумати маълумотларига таяниб.
Германияда 2023 йилда қочқинлар ва бошпана изловчиларга, шунингдек, мигрантлар учун хостелларга ҳужумлар сезиларли даражада ошди. Жорий йилнинг 9 ойида 1515 та шундай ҳуқуқбузарлик содир этилган, яъни ўтган йилга нисбатан кўп (1371 та ҳужум). Бу ҳақда федерал ҳукуматнинг 14 ноябр, сешанба куни dpa агентлиги сўл партиянинг парламент фракцияси сўровига жавобига таяниб хабар берди.
Аксарият ҳужумлар ўнг экстремистлар томонидан амалга ошириляпти
Ҳужжатда айтилишича, жорий йилнинг учинчи чорагида қочқинлар ётоқхоналарига 30 та ҳужум уюштирилган, улардан 23 тасини полиция ўнг экстремистлар билан боғлаяпти. Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари фикрича, июл-сентябр ойларида қочқинларга яшаш жойидан ташқарида рўйхатга олинган 417 та сиёсий мотивли ҳужумнинг 375 таси ўта ўнг гуруҳлар вакиллари томонидан амалга оширилган.
Яна 19 та ана шундай жиноятлар «ёт мафкура» феномени (мотиви жиноятчиларнинг келиб чиқиши немис бўлмагани билан боғлиқ бўлган жиноятлар), яна иккитаси сўл экстремистлар жинояти сифатида таснифланган. Айрим ҳужумлар сабаблари номаълумлигича қолмоқда. 55 та ҳолатда зўравонлик қўлланган.
«Германияда қочқинлар ҳар куни ҳужумга учрайди, камситилади ва уларга душманлик билан муносабатда бўлишади», деди агентликка Сўл партиядан депутат Клара Бюнгер. У бундай жиноятларнинг кўпайиши сабабларини Германияда иммиграция қонунчилигидаги ўзгаришларга доир мунозараларда кўрмоқда. У Германиядаги қочқинларни ҳимоя қилишни кучайтиришга чақирди.
Мавзуга оид
14:39 / 09.09.2025
Германия ҳукумати қочқинларнинг Сурияга қайтишини рағбатлантирмоқчи
09:21 / 07.03.2025
Ливитт: Украинларнинг қочқинлик мақомидан маҳрум этилиши ҳақидаги хабар - фейк
12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди
10:38 / 24.02.2025