Солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги 9 та туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Қасим Туримбетов Қўнғирот тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1984 йил Чимбой туманида туғилган. Бунга қадар Хўжайли тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бухоро вилояти

Шоҳрух Ҳасанов Қоракўл тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1987 йил Бухоро вилоятида туғилган. Бунга қадар Бухоро вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Яшин Каримов Қоровулбозор тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1985 йил Бухоро вилоятида туғилган. Бунга қадар Когон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Анвар Ғафуров Бухоро шаҳар солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1984 йил Бухоро вилоятида туғилган. Бунга қадар Қоровулбозор туман солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Самарқанд вилояти

Ўткир Байзақов Паяриқ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1971 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Бунга қадар Иштихон туман солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Зафар Жозилов Иштихон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У 1982 йил Самарқанд вилоятида туғилган. Бунга қадар Қўшработ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.