Бодринг нархи 4 баравар, помидор нархи 60 фоизга қимматлашди. Тошкент марказий деҳқон бозорларидаги улгуржи нархлар
10 ноябрдан 17 ноябргача бўлган даврда бодрингнинг минимал улгуржи нархи 4 минг сўмдан 16 минг сўмгача, максимал баҳоси эса 9 минг сўмдан 23 минг сўмгача қимматлашган. Энг арзон помидор нархи 5 минг сўмдан 8 минг сўмгача ошган.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Қўйлиқ ва Чорсу деҳқон бозорларида сотилаётган 28 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, мева, сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотлар, шунингдек, қўй ва мол гўштларининг кунлик улгуржи нархларини эълон қилиб келади. Kun.uz тақдим қилинган очиқ маълумотлар асосида бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлар ўзгаришини таҳлил қилиб чиқди.
10 ноябрдан 17 ноябргача бўлган даврда қуйидаги маҳсулотларнинг минимал нархи сезиларли даражада қимматлашган:
- бодринг 4 минг сўмдан 16 минг сўмгача;
- помидор 5 минг сўмдан 8 минг сўмгача;
- узум 8 минг сўмдан 25 минг сўмгача;
- сабзи 1 минг сўмдан 1 минг 200 сўмгача;
- саримсоқ пиёз 10 минг сўмдан 12 минг сўмгача.
Қуйидаги маҳсулотларнинг минимал нархи арзонлашган:
- мандарин 25 минг сўмдан 17 минг сўмгача;
- нок 19 минг сўмдан 15 минг сўмгача;
- анор 10 минг сўмдан 7 минг сўмгача;
- ловия 15 минг сўмдан 14 минг сўмгача;
- труп 2 минг сўмдан 1 минг 500 сўмгача.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг фикрича, инфляция статистикасини шакллантириш тизимини ўзгартириш керак.
«Статистика агентлиги истеъмол нархлари ўзгаришини 10-20 саналар оралиғида ўтказади, табиийки, ушбу даврдан ташқаридаги аксар нарх ирғишлари, гарчи истеъмолчилар қимматлашув тўлқинларини чўнтакларида ҳис қилиб улгурган бўлишса-да, кузатувдан четда қолади. Шу сабабли кўплаб мамлакатлар ҳафталик нарх кузатишларига асосланган инфляция статистикасига ўтиб бўлган», дея ёзди иқтисодчи.
Аввалроқ, октябрда истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 9 фоизга етгани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 11:15
-
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди
Ўзбекистон | 11:11
-
Туркиядаги меҳмонхонада ёнғин: қурбонлар сони 76 кишига етди, 9 киши қўлга олинган
Жаҳон | 11:04
-
Шахсни тергов ҳибсхонасига жойлаштиришдан аввал тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади
Ўзбекистон | 10:52
Мавзуга оид
08:20 / 17.01.2025
Декабрда иккиламчи автомобил бозорида фаоллик пасайиши давом этди
09:47 / 15.01.2025
Қонуний такси бозори қарийб 6 трлн сўмгача ўсди
14:29 / 09.01.2025
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари таркибидаги трансёғларни аниқлаш бошланади
13:24 / 06.01.2025