Ўзбекистон | 08:00 / 18.11.2023
6977
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Хитойга ташриф буюради

Бахтиёр Саидов 19−22 ноябр кунлари Хитойда ташқи ишлар вазирларининг биринчи Хитой-Ўзбекистон стратегик мулоқотида иштирок этади.

Фото: t.me/Baxtiyor Saidov

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 19−22 ноябр кунлари Хитойда бўлади.

ХКП Марказий қўмитаси cиёсий бюроси аъзоси, Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван Ининг таклифига биноан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Хитойга ташриф буюради.

Ташриф доирасида ТИВ раҳбарлари Хитой ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида биринчи стратегик мулоқотни ўтказади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид