Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобус йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб келган фуқарони уриб юборди
Олмазор туманида йўлнинг белгиланмаган қисмидан югуриб келган эркакни автобус уриб юборди, унга тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
20 ноябр куни Тошкент шаҳрида 82-сонли автобус ва фуқаро иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, соат 17:37 ларда «8-автобус саройи» филиалига қарашли 82-сонли Yutong CNG автобуси йўлнинг белгиланмаган қисмидан тўсатдан югуриб келган маст ҳолатдаги фуқарони уриб юборган.
Ҳолат автобус Олмазор тумани Гулсарой кўчасидан ҳаракатланиб келиб Қорасарой кўчасига қайрилиб олиш вақтида содир бўлган.
47 ёшли эркак автобуснинг ўнг томон ўрта ён қисмига урилган, унга тан жароҳати олгани сабабли тез тиббий ёрдам чақирилган ва тиббий ёрдам кўрсатилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси пойтахт ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026