Жаҳон | 16:39 / 22.11.2023
15462
6 дақиқада ўқилади

Харкив атрофида қор, Петербургда армия учун хайрия. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 636-куни ўтди. Асосий маълумотлар

  • Володимир Зеленский Пентагон раҳбари билан музокаралардан кейин Вашингтон Украина қуролли кучларига янги ҳарбий ёрдам пакети ажратганини айтди. Унинг ҳажми ҳозирча номаълум.
  • Украина ва Россия жасадлар алмашинувини амалга оширди. Киевга 94 нафар ҳарбий хизматчининг жасади қайтарилган. Москвага қанча жасад юборилгани — номаълум.
  • Германия Украинага 1,3 миллиард евро миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилганини эълон қилди.
  • Ярославлда тўрт ўсмирнинг ритуал маросимда ўлдирилишида айбланиб қамалган Николай Оголобяк Украина билан урушдаги иштироки учун афв этилгани маълум бўлди.
  • «ДХР»да суд украиналик ҳарбий Олександр Свинарчукни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Тергов версиясига кўра, унинг буйруғи билан Мариуполда тинч аҳоли вакиллари бўлган 21 киши ўлдирилган.
  • ABC News хабарига кўра, АҚШ Украинага етказиб берилаётган снарядлар ҳажмини 30 фоиздан кўпроқ миқдорда қисқартирган.

Майданнинг ўн йиллигида «Самовий юзлик» ёдгорлиги

2013 йил 21 ноябр куни киевликлар шаҳар марказига йиғилганди, бунга Украина ҳукумати Евроиттифоқ билан ассоциация бўлиш тўғрисидаги келишувни имзолашга тайёргарликни тўхтатишга қарор қилгани сабаб бўлганди. Бу қарорни Украинанинг ўша вақтдаги президенти Виктор Янукович қўллаб-қувватлайди. Евромайдан (Украинада буни «революція гідності», яъни «қадр-қиммат инқилоби») шундай бошланганди. 

ЕИ билан ассоциация тарафдорлари ва унга қаршилар ўртасидаги тўқнашувларда 104 намойишчи ва ҳуқуқ-тартибот органларининг 17 ходими ҳалок бўлади, Янукович Россияга қочиб кетади, Украинада эса навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтади— ва евроинтеграция тарафдорлари ҳокимиятга келишади. Ҳокимият алмашинувидан бир неча ҳафта ўтиб Россия Қримни аннексия қилади, кейин эса Донбассга бостириб киради.

Киевда 2023 йил 21 ноябр куни Қадр-қиммат ва эркинлик куни нишонланди. Президент Володимир Зеленский украинларга шундай мурожаат қилди:

Ўн йил муқаддам украинлар ўзларининг илк қарши ҳужумини амалга оширганди. Қонунсизликка, бизни Европа келажагидан маҳрум этишга уринишга қарши. Эрксизлигимизга қарши. Ўн йил олдин одамлар нафақат бирор нарсага қарши, балки биринчи навбатда ўзлари учун бирлашишди. Ҳар ким ҳар ким учун.

2014 йилда Европа Иттифоқига аъзо бўлиш тарафдорларининг оммавий намойиши вақтида ўлдирилган украинлар хотирасига ўрнатилган «Самовий юзлик» ёдгорлигидаги аскар
Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA

Донецк областида Селидово шаҳри ўққа тутилиши оқибатлари

21 ноябрга ўтар кечаси россиялик ҳарбийлар Донецк областининг Украина қуролли кучлари назорати остида қолаётган Селидово шаҳрига тўртта ракета билан зарба йўллади. Селидово област марказидан тахминан 40 километр масофада жойлашган. Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати (ФВДХ) маълумотига кўра, икки ракета шифохона ҳудудига урилган, унинг икки биноси шикастланган. Кейинги икки ракета зарбаси шахта бўйлаб берилган: 39 нафар кончи ер остида қамалиб қолган (кейинроқ қутқарувчилар уларни ер юзасига чиқаришга муваффақ бўлган).

Ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлган (улардан бири — кончи, иккинчи жасад шифохона биноси харобалари остидан олиб чиқилган). Саккиз киши жароҳат олган.

Селидовдаги вайрон бўлган шифохонанинг кўриниши
Ivan Lyubysh-Kirdey / Reuters / Scanpix / LETA
Селидовдаги шифохона ходими вайрон бўлган бинога киришда
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Ўққа тутишдан кейин шифохонадаги вазият
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
ФВДХ ходимлари ўққа тутилган ҳудудда ишламоқда
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA

Украина ҳарбийларининг Харкив яқинидаги позициялари 

Украиналик ҳарбий хизматчи Харкив областидаги жанговар позицияда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Бошпанадаги украин ҳарбийлари
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Украиналик жангчи снаряд ташимоқда
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Ўзиюрар артиллерия қурилмаси ичидаги аскар
Diego Herrera Carcedo / Anadolu / ddp / Vida Press
Россиянинг яксон этилган танкини қор босган. 2023 йил 21 ноябр
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

УҚКнинг Харкив областидаги таъмирлаш цехи

Военный в мастерской ремонтной части Украина ҚКнинг Харкив областидаги 4-танк бригадаси таъмирлаш қисми устахонасидаги ҳарбий. Орқа планда — шикастланган Т-72 танки
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Механиклар БРЭМ-1 зирҳли эвакуация машинасини таъмирламоқда
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Механик Анатолий Т-72 танкини тузатмоқда
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
«Француз» лақабли механик таъмирланган Т-64 танки устида
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA

Петербургда РФ армияси эҳтиёжлари учун маблағ йиғиш ҳақидаги эълон 

Россия қўшинининг Украина фронтида шикастланган тиббий автомобили ёнидан ўтаётган аёл. Машина РФ армияси техникаси (жумладан, тиббий техникалар) учун хайрия маблағлари йиғиладиган хайрия фонди офиси яқинига қўйилган.
Антон Ваганов / Reuters / Scanpix / LETA

Лиман яқинидаги россиялик артиллериячилар

Россиялик ҳарбийлар 2А65 «Мста-Б» гаубицасидан украинларнинг Лиман яқинидаги позицияларига ўт очмоқда — бу оккупация остидаги Донецк шаҳридан тахминан 100 километр шимолдаги стратегик муҳим шаҳар. 2022 йил май ойи охирида РФ қўшини Лиманни эгаллаб олганди — УҚК уни ўша йил 1 октябрида ўз назоратига қайтаради.
Станислав Красильников / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA
РФ ҚК жангчилари «Мста-Б» гаубицаси билан
Станислав Красильников / Спутник / IMAGO / SNA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид