Украина Кудрин ва Чубайсга қарши санкциялар киритди
Зеленский Россия юридик ва жисмоний шахсларига санкцияларни кенгайтириб, Чубайс ва Кудринга нисбатан уларни жорий этиш ҳақида кўрсатма берди.
Украина президенти Володимир Зеленский ўз фармонлари билан Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг Россия ва бошқа давлатлардан 147 нафар жисмоний ва 303 та юридик шахсга нисбатан иқтисодий санкциялар қўллаш тўғрисидаги қарорини кучга киритди, дея хабар беради президент сайти пайшанба, 23 ноябр куни.
"Роснано" собиқ раҳбари ва Россия президентининг собиқ махсус вакили Анатолий Чубайс, Ҳисоб палатасининг собиқ раҳбари Алексей Кудрин ва собиқ бош прокурор Юрий Чайканинг ўғиллари Артем ва Игорга қарши санкциялар 10 йил муддатга жорий этилди. Санкциялар, шунингдек, Қуролли кучлар Бош штабининг Бош операцион бошқармаси бошлиғи Сергей Рудской, ТАСС агентлиги бош директори Андрей Кондрашов ва бошқа Россия расмийлари, топ-менежерлар ва ҳарбий хизматчиларни ҳам ўз ичига олган.
Санкциялар нафақат Россияда, балки Кипр, Хитой, БАА, Беларус ва бошқа мамлакатларда рўйхатдан ўтган қурилиш ва энергетика компанияларига нисбатан қўлланган. Чекловлар орасида "МегаФон", "Мосэнерго", "Москомсвязь", "Фаберлик", "Бабаевский" ва "Рот-Фронт" концернлари, "Красный Октябрь" фабрикаси қолди. Давлат муассасалари орасида Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Дон қутқарув маркази рўйхатга киритилган. Украина санкциялари активларни блоклаш ва савдо операцияларини чеклашни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
12:03 / 31.10.2024
АҚШ Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган яна икки компанияга қарши санкция киритди
11:10 / 31.10.2024
АҚШ Россия мудофаа вазирининг беш ўринбосарига қарши санкциялар киритди
13:10 / 22.10.2024
Politico: ЕИда РФга қарши санкциялар бўйича муҳокама қайта бошланади
13:35 / 12.10.2024