Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АЭХА Ўзбекистонда онкологик ёрдам кўрсатишни яхшилашга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) бош директори Рафаэл Мариано Гроссига ишонч ёрлиқларини топширди.
Фото: Дунё
«Дунё» хабарига кўра, маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди. Рафаэл Гросси АЭХА Ўзбекистонга атом энергетикасини ривожлантириш, ядро фани ва технологияларидан хавфсиз фойдаланишда бундан буён ҳам ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади.
У, шунингдек, икки томонлама ҳамкорликнинг фаол динамикасини юқори баҳолади ва АЭХА бўлинмаларининг Ўзбекистон ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигидан яхши хабардор эканини билдирди.
Бош директор Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги алоҳида ўрнини қайд этиш баробарида, АЭХАнинг «Умид нурлари» ташаббуси доирасида республикада онкологик ёрдам кўрсатиш имкониятларини яхшилашга қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини қайд этди.
Рафаэл Гросси АЭХА Ўзбекистоннинг кадрлар салоҳиятини ошириш ва қўшма тадбирлар ўтказишга кўмаклашиш орқали ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини ҳам билдирди.
Аввалроқ элчи Бахтиёр Ибрагимов Австрия президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топширди, шунингдек, у штаб-квартираси Вена шаҳрида жойлашган Ядро синовларини кенг қамровли тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилоти ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ҳузуридаги Ўзбекистоннинг доимий вакили сифатида расман аккредитациядан ўтди.
Мавзуга оид
10:38 / 31.01.2026
АЭХА Украинада ядровий авария хавфи борлигидан огоҳлантирди
14:32 / 13.01.2026
Янгиобод ва Чоркесарда ерларни тиклаш ишлари якуний босқичга ўтади
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
14:18 / 29.12.2025