28 ноябр куни соат 14:58 да Тошкент метрополитенининг “Қўйлиқ” бекатида номаълум эркак ўзини ҳаракатланиб келаётган поезд тагига ташлади.

Метрополитен матбуот котиби Тўйчи Мирзаевнинг маълум қилишича, ҳозирда ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

“Барча ходимларимиз эркакнинг ўлганини айтяпти, лекин ҳали суриштирув ишлари якунланмади”, – деди Мирзаев Kun.uz мухбирига.

Қайд этилишича, бу ҳолат сабаб ер усти ҳалқа йўли йўналишининг бир томон қисми вақтинча ҳаракатдан тўхтаган. Дастлабки суриштирув ишлари якунлангач, қўшимча маълумот берилиши кутилмоқда.