Ўзбекистон | 11:59 / 29.11.2023
5868
1 дақиқада ўқилади

Лондонда Ўзбекистон - Британия савдо ва саноат кенгаши йиғилиши бўлиб ўтади

ТИВда Ўзбекистон ва Буюк Британия билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Фото: Дунё АА

Ташқи ишлар вазирлигида Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов Буюк Британия элчисининг ўринбосари Стивен Андерсон билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, турли даражадаги режалаштирилган қўшма тадбирлар ва ташрифларнинг жадвали ҳамда ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Суҳбатдош жорий йил 28-30 ноябр кунлари Лондон шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Британия савдо ва саноат кенгашининг (UBTIC) навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўрилаётгани ва ушбу тадбирда британ томонидан 300 га яқин компаниялар иштирок этиши кутилаётганини маълум қилди.

Учрашув якунида турли йўналишларда ҳамкорликни янада тараққий эттириш мақсадида доимий равишда мулоқот ўтказиб туришга келишилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид