«А» гуруҳида «Пахтакор» БААда пешқадам «Ал-Айн» меҳмони бўлди. Учрашувда мезбонлар ҳисобни очган бўлса, тошкентликлар иккинчи бўлимда ўйинда бурилиш ясай олишди. Ҳожимат Эркинов дублга эришган бўлса, Драган Черан учинчи голга муаллифлик қилиб, «Пахтакор»нинг камбэкини таъминлашди – 3:1. 

Гуруҳдаги параллел ўйинда «Ал-Файҳа» «Ахал»дан устун келди – 3:1. 

Шу тариқа, кейинги босқичга йўлланма олишга улгурган «Ал Айн» (12 очко) дастлабки мағлубиятини тан олган бўлса, «Пахтакор» 7 очко билан 2-ўринда бормоқда. «Ал-Файҳа»да 6, «Аҳал»да 4 очко бор. «Пахтакор» сўнгги 6-турда 5 декабр куни «Ал-Файҳа»ни қабул қилади. 

ОЧЛ. 5-тур. А гуруҳи.

«Ал Айн» - «Пахтакор» - 1:3 (1:0)
Ҳакам: Адҳам Маҳадмеҳ (Иордания)
Голлар: Эйса Ҳалфан 18 – Ҳожимат Эркинов 54, 62, Драган Черан 78.
«Ал Айн»: Муҳаммад Бу Санда, 4. Муҳаммад Али Шокир, 8. Муҳаммад Ал-Балуши, 10. Алехандро Ромеро, 11. Бандар Ал-Аҳбоби, 27. Султон ал-Шамси (20. Матиас Паласиос, 62), 40. Ҳолид Али Ал-Балуши, 42. Жонатас Сантос, 66. Мансур Саид (16. Ҳолид Ал-Ҳошими, 62), 70. Ален Траоре, 90. Эйса Ҳалфан (99. Жосна Лоулендо, 66).
«Пахтакор»: 36. Павел Павлюченко, 88. Шаҳод Азмиддинов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Дилшод Саитов, 27. Сардор Собирхўжаев, 28. Диёр Холматов, 2. Беҳрузбек Асқаров, 8. Азизбек Турғунбоев, 20. Ҳожимат Эркинов, 10. Драган Черан. 
«Ал-Файҳа» (Саудия Арабистони) - «Аҳал» (Туркманистон) – 3:1. 

А гуруҳидаги вазият: 

Осиё Чемпионлар лигаси 5-тури D гуруҳи доирасида ҳам икки учрашув якунига етди. 

Марказий ўйинда гуруҳ пешқадамлари «Навбаҳор» ва «Ал-Ҳилол» Наманганда ўзаро майдонга тушди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Салим Ад-Довсари пеналтидан фойдалана олмаган бўлса-да, 68-дақиқада қатарлик бош ҳакам иккинчи марта Ўткир Юсупов дарвозаси томон 11 метрлик жарима зарбасини белгилади. Бу сафар Салимнинг зарбасини Юсупов қайтарган бўлса, қайтган тўпни захирадан тушган Малком голга айлантирди – 1:0. 

85-дақиқада эса Салим Довсарининг ўзи Юсупов дарвозасига чиройли гол киритиб, ўйин масаласини ҳал қилди – 2:0.