Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ТИВ раҳбари ЕИ ва 14 та Европа давлати дипломатик миссияси раҳбарларини қабул қилди
Учрашувда Европа Иттифоқи, Болгария, Буюк Британия, Франция, Германия, Испания, Италия, Латвия, Полша, Руминия, Словакия, Туркия, Венгрия, Швейцария ва Чехия дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари қатнашди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов мамлакатда аккредитация қилинган Европа Иттифоқи ва Европа давлатлари дипломатик миссиялари раҳбарларини қабул қилди.
«Европа Иттифоқи, Болгария, Буюк Британия, Франция, Германия, Испания, Италия, Латвия, Полша, Руминия, Словакия, Туркия, Венгрия, Швейцария ва Чехиянинг мамлакатимиздаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашув ўтказишдан мамнунмиз», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, юқори даражадаги ташрифларни фаоллаштириш, мамлакатлар ва минтақалар ўртасида ҳамкорлик учун улкан, аммо фойдаланилмаган салоҳиятни рўёбга чиқариш бўйича қўшма чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, бўлажак мулоқотлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 16.06.2026