Beeline Uzbekistan оммабоп онлайн-кинотеатр иловасининг фаол фойдаланувчилари сони 1 миллион нафардан, ўрнатишлар сони эса 5 миллиондан ошди.

Ўзбекистонлик ёш ва интилувчан мутахассислар жамоаси томонидан ривожлантирилаётган Beeline TV, "Кўнгилочар" категориясида Google Playʼдаги бепул иловалар орасида пешқадамлик қилмоқда ва Аpp Storeʼда ҳам худди шу тоифада Netflix каби гигантларни ортда қолдириб, энг оммабоп 5 та бепул иловалар қаторига киради.

Ўзбек аудиториясининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда яратилган Beeline TV миллионлаб томошабинларига филмлар, сериаллар, телеканаллар, ўқув ва кўнгилочар контентдан иборат кенг медиатекадан фойдаланиш имкониятини тақдим этади. Барча Beeline мижозлари учун тариф режасидан қатъи назар, Beeline TV иловасида трафик нархланмайди ва тариф бўйича лимитлар сарфланмайди, шунингдек, "SPORTS UZ", "Ёшлар", "Маҳалла", "Дунё бўйлаб", "БОЛАЖОН ТВ", "Ақлвой", "Наво" ва бошқаларни пулли обуна бўлиш заруратисиз ҳам томоша қилиш мумкин. Бундан ташқари, рақамли оператор абонентлари Beeline TV учун тўловни бевосита ўз ҳисобидан (балансидан) амалга оширишлари мумкин.

Beeline TV хорижий филмлар, сериаллар ва каналлардан ташқари, ўз обуначилари эътиборига "Ўзбеккино"нинг улкан медиатекасини, HD форматдаги ўзбек филмларининг "Олтин тўпламларидан": "Абдуллажон ёҳуд Стивен Спилбергга бағишланади", "Шум бола", “Мафтунингман, "Келинлар қўзғолони", "Маҳаллада дув-дув гап" ва бошқалар, шунингдек, Аваз Охун, Браво ва Дизайн жамоалари концерт дастурлари ва театр томошаларини ҳавола этади. Бундан ташқари, декабр ойи охиригача Beeline мижозлари ҳеч қандай рекламасиз ва трафик харажатларисиз Setanta Sportsʼга қўшимча тўловларсиз обуна бўлишлари ва бутун дунё бўйлаб энг йирик футбол лигалари ва спорт турнирларининг жонли трансляцияларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Шунингдек, спорт ишқибозлари учун илованинг ижтимоий тармоқларида футбол янгиликларининг ҳафталик видео дайжестлари бериб борилади ва жорий йилнинг охиригача iPhone 14 Prо Маx ютиб олиш имкониятини берувчи танлов ҳам ўтказилади. Акцияда иштирок этиш учун ҳавола орқали ўтиб, бўлажак ўйиннинг тахминий натижасини танлаш керак бўлади. Кейин Beeline TV хизматида рўйхатдан ўтиб, исталган видеоконтентни энг камида 15 сония томоша қилиш лозим. Бир нафар фойдаланувчидан фақат битта жавоб қабул қилинади, агар натижани тўғри тахмин қилганлар бир нечта бўлса, ғолиблар тасодифий сонлар генератори ёрдамида аниқланади. Ютуқли ўйин натижалари Instagramʼда жонли эфирда намойиш этилади.