Украинада урушнинг 654-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Финландия олий суди «Русич» диверсия-штурм разведка гуруҳи етакчиларидан бири, Украина ҳудудида ҳарбий жиноятлар содир этишда айбланган Ян Петровскийни Украинага экстрадиция қилишга рози бўлмади. Ўз навбатида, Финландия полицияси «Русич»нинг яна бир етакчиси Воислав Торденга қарши дастлабки текширув бошлади.
- Киевда қизил армия генерали Николай Шчорснинг ҳайкали демонтаж қилинди.
- Оқ уйдагилар Украинани қўллаб-қувватлов тўхтатилиши туфайли «америкаликлар қони билан тўлов қилишга тўғри келиши мумкинлиги»ни айтди.
- Олий Рада комендантлик соатини бузганлик учун жарима қўллаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади.
- The Wall Street Journal Украина 2025 йилда йирик қарши ҳужум ўтказиши даргумон эканини маълум қилди.
- Керчда газ қувури ёниб кетди. Бир неча ўн минг киши газсиз қолган.
- Байден маъмурияти республикачилар Украинага ёрдамни блоклашини тўхтатиши учун иммиграция сиёсатини қатъийлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бахмут фронтидаги украин танкчилари
2023 йил майидан буён Бахмутни озод этишга ҳаракат қилиб келган Украина қуролли кучларининг бир неча бригадаси қишда мудофаага ўтди. Россия қўшини украин гуруҳининг заифлашганидан фойдаланмоқда (бу ердан бир қанча бўлинмалар Авдийивка мудофааси учун олиб ўтилган) ва шаҳар шимолидан ва жанубидан қарши ҳужумга ўтган. Украина ҚКнинг Бахмут атрофида қолган бўлинмалари шаҳардан шимолдаги Богдановка ва жанубдаги Клешчиевка ҳамда Андрийивка учун оғир жанглар олиб бормоқда.

Kostya Liberov / Libkos / Getty Images

Kostya Liberov / Libkos / Getty Images






































