Техникумларда кредит-модул тизими йўлга қўйилади
Кредит-модул тизими жорий этиладиган таълим дастурлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади.

Ҳукумат қарори билан техникумларда кредит-модул тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, техникумларда кредит-модул тизимида ўқув жараёни кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа моделига (European Credit Transfer and Accumulation System – ECTS) мувофиқ ташкил қилинади.
Кредит-модул тизими жорий этиладиган таълим дастурлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан белгиланади.
Ўқув йили давомийлиги таълим дастури асосида белгиланади. Академик давр давомида ўқувчи томонидан тўпланиши лозим бўлган кредитлар миқдори ўқув режасида кўрсатилган мажбурий ва танлов фанларни ўз ичига олади.
Ўқувчи бир ўқув йилида камида 60 кредит тўплаши зарур. Техникумларда ўқув юкламасининг ҳажми ўқув режаси асосида белгиланади. Кредит-модул тизимида 1 кредит ўртача 25-30 академик соат ҳисобидаги ўқув юкламасига тенг қилиб олинади. Бунда ўқувчи муайян фандан тегишли кредитларни тўплаши учун белгилаб олинган миқдордаги ўқув юкламасини ўзлаштириши зарур.
Ўқув юкламаси аудитория соати ва мустақил таълим соатига бўлинади. Таълим дастури ўқув йили учун ўқувчи томонидан, қоида тариқасида, бир семестрда 30 кредит, бир ўқув йилида 60 кредит тўплаши инобатга олиниб ишлаб чиқилади.
Академик қарздор ўқувчиларнинг ташаббуси билан мавжуд академик қарзларни топшириш техникумда таътил вақтида пулли асосда ташкил этилади.
Мавзуга оид

14:35 / 11.01.2025
Ўзбекистонда “Яшил” техникумлар ташкил этилади

12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?

16:29 / 21.10.2024
Кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади

14:41 / 11.10.2024