Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ўзбекистонлик болалар «Мангу олов»ни ўчириб қўйди. Энди уларни оиласи билан депортация қилишмоқчи
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик икки мигрантлар оиласи уларнинг болалари «Мангу олов»ни қор билан ўчиргани учун депортация қилиниши мумкин. Полиция хабарига кўра, бу оилаларнинг Россияда яшаш ва ишлаш учун ҳужжатлари жойида бўлмаган.
Санкт-Петербургдаги Красное Село шаҳрида уч нафар бола «Мангу олов»ни қор билан ўчириб қўйди. «Фонтанка» нашри хабар беришича, энди улар ва уларнинг оилалари Россиядан чиқариб юборилиши хавфи юзага келган.
Ҳодиса 10 декабр куни кечқурун рўй берган. Нашр эълон қилган видеоёзувда болалардан бири «Мангу олов» устига ҳовучлаб қор ташлагани, яна икки нафари эса уни гижгижлаб турганини кўриш мумкин.
Полиция болаларнинг шахсига аниқлик киритган — улар 10 ва 14 ёшли ака-укалар, шунингдек яна бир 12 ёшли бола бўлган. Полициядагилар болалар ва уларнинг ота-оналари «яқин хорижий давлатлардан бирининг фуқаролари» бўлиб чиққанини маълум қилган. Baza манбаси эса бу мамлакат — Ўзбекистонлигини билдирган.
Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург бўйича бош бошқармаси 11 декабр куни болаларнинг оиласи керакли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан Россия ҳудудида бўлиб турганини маълум қилди. Шу муносабат билан полиция уларни мамлакатдан чиқариб юбориш учун судга мурожаат қилмоқчи.
- Россиянинг турли шаҳарларида полиция мунтазам равишда «Мангу олов»га нисбатан қандайдир ҳаракатларни содир этган одамларни ҳибсга олади. Одатда уларга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида протоколлар тузилади, аммо жиноий ишлар ҳам учраб туради — бундай ишлар дафн жойларини таҳқирлаш ёки нацизмни оқлаш ҳақидаги моддалар бўйича қўзғатилади.
Мавзуга оид
09:45 / 18.06.2026
Европа Иттифоқи ноқонуний мигрантларга қарши чораларни кучайтирмоқда
18:30 / 10.06.2026
Шимолий Ирландияда мигрантларга қарши намойишлар ўтказилди
23:35 / 06.06.2026
Пентагон раҳбари Европани мигрантлар «босқини»ни тўхтатишга чақирди
08:52 / 02.06.2026