"Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний жаноби олийлари билан учрашишдан беҳад мамнунмиз", - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Икки давлат раҳбарлари - Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний томонидан эришилган истиқболли келишувларни ҳаётга татбиқ этиш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, маданий дипломатияни мустаҳкамлашга эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний шу йилнинг 5-6 июн кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Ўз навбатида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 1-2 октябр кунлари давлат ташриф билан Қатарда бўлди.
















