Иқтисодиёт | 08:59 / 14.12.2023
11593
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг Саудия бозорига экспорти кенгаяди

Жидда шаҳрида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини Саудия бозорига экспортини кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Фото: Дунё АА

Ўзбекистоннинг Жиддадаги Бош консуллигида Саудия Арабистонининг Muassasa Akhmad Abdulaziz Sodiq At-Tijoriya компанияси директори ўринбосари Эмад Аҳмад Саддиқ билан учрашув бўлиб ўтди.

«Дунё» хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган текстил ва тўқимачилик маҳсулотларини Саудия Арабистони бозорига экспортини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

- Ўзбекистоннинг тўқимачилик саноати кўп асрлик тарихга эга, - деди Эмад Аҳмад Саддиқ. - Пахта толаси, ипак, тери, каолин каби маҳсулотлар мамлакатнинг миллий бойлиги ҳисобланади. Ўзбекистон пахтасидан ва ипагидан тайёрланган матолар ҳамда ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари дунёнинг кўплаб давлатларида эътироф этилмоқда. Шу боис биз Ўзбекистондан тайёр кийим-кечаклар ва бошқа маҳсулотларни экспорт қилишдан манфаатдормиз.

Учрашув якунида Ўзбекистондан текстил ва трикотаж маҳсулотларини экспорт қилиш масаласини муҳокама этиш мақсадида Muassasa Akhmad Abdulaziz Sodiq At-Tijoriya компанияси вакилларининг мамлакатга ишчи сафарини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид