Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмдаги боғчада болаларни тепиб, таёқ билан уриб машғулот ўтган тарбиячилар ишдан олинди
Урганчдаги боғчада тарбиячилар болаларни тепиб, таёқ билан урган ҳолда машғулот ўтгани акс этган видео тарқалди. Воқеа ортидан 2 ходим ишдан олинди.
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятидаги боғчаларнинг бирида машғулот пайти муассаса ходимлари тарбияланувчиларга нисбатан қўпол муомалада бўлаётгани акс этган видео тарқалди.
Унда тарбиячилардан бири болаларнинг қўли ва қулоғидан тортиб судрагани, яна бири эса уларни тепганини кўриш мумкин. Тасвирда болалар таёқ билан калтаклангани ҳам кўринган.
Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, ҳолат Урганч тумани 23-сонли МТТда содир бўлган. Йўл қўйган хато ва камчиликлари учун ташкилотнинг ёрдамчи тарбиячилари Р.М. ва А.М. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди.
Унинг маълум қилишича, ҳозирда ушбу факт бўйича Урганч тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:23 / 28.04.2026
«Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси янгиланади – Саида Мирзиёева
21:46 / 27.04.2026
Саида Мирзиёева Хоразмда президент қарорлари ижросини ўрганди
10:15 / 17.04.2026