Украинада урушнинг 663-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Белгород области губернатори чегарадаги Теребрено қишлоғида «рақиб билан ўқотар қуроллар воситасида жанглар олиб борилгани» ҳақида хабар берди. Отишмалар оқибатида электр узатиш линияси шикастланган, Теребрено ва қўшни Староселе қишлоғидаги абонентлар электрдан узилган. Шунингдек, Теребренода учта уйга шикаст етган. «Россияга озодлик» легиони Белгород областига ҳужум учун жавобгарликни зиммасига олган.
- Россия мудофаа вазирлигига кўра, Ростов, Липецк ва Волгоград областлари ҳудудида украинларнинг 35 та дрони тўхтатилгани ва уриб туширилганини маълум қилди. Губернатор Игор Артамонов дронлар илк бор Липецк областига ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берди.
- Ёзувчи Борис Акунинга нисбатан Россия армияси тўғрисида «фейк» тарқатиш ҳамда терроризмни оқлаш бўйича иш очилди. Уни Росфинмониторингнинг террорчилар ва экстремистлар рўйхатига тиркашган.
- Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг 12-пакетини тасдиқлади. Бу олмос импортини тақиқлаш ва Россияга ҳарбий ва бошқа иккинчи мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин бўлган товарлар ва технологияларни реэкспорт қилишни чеклашни ўз ичига олади. 86 ташкилот ва 61 жисмоний шахс, жумладан Дмитрий Медведевнинг ўғли Иля, Кузбасс губернаторининг рафиқаси – Владимир Путиннинг амакиваччаси Анна Цивилев, шунингдек Москва шаҳар думаси раҳбари Алексей Шапошников персонал санкциялар таъсирига тушган.
- Финландияда суд «Русич» неонацистлар гуруҳи етакчиларидан бири Воислав Торденни ҳибсга олди. У Украинада ҳарбий жиноятлар содир этишда гумонланмоқда.
- «Медиазона» ва BBC рус хизмати 155-денгиз пиёдалари бригадасининг камида 234 нафар ҳарбийси Украинада ҳалок бўлганини тасдиқлади.
- Financial Times маълумотига кўра, Евроиттифоқ Украинага ёрдам пакетини келишиш учун Венгрияни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этиши мумкин.
Кун кадри. Донецк областидаги украин ҳарбий хизматчилари

Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA


































