Самарқандда трамвай ва Хоразмда троллейбус транспорти ривожлантирилади
Вазирлар Маҳкамаси «Трамвай ва троллейбус транспортида йўловчиларни ташиш тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.
Унга кўра, Самарқандда трамвай ва Хоразмда троллейбусда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш чоралари кўрилади, замонавий ахборот технологиялар жорий этилади.
Жумладан, транспорт инфратузилмаси модернизация қилинади ҳамда ҳаракат таркиби босқичма-босқич янгиланади. «Яшил транспорт» тизими улушини кўпайтириш орқали самарали ва экологик тоза транспорт турларига босқичма-босқич ўтилади. Жараёнларни рақамли бошқариш тизимини жорий этилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб трамвай ҳамда троллейбусда йўловчи ташиш учун йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади.
Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари Транспорт вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 июнга қадар йўловчилар учун қулай электрон тўловларни оммалаштириш мақсадида трамвай ва троллейбус транспортида электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифларни халқ депутатлари Кенгаши муҳокамасидан ўтказиб, жорий этилишини таъминлайди.
Транспорт вазирлигига жамоат транспортида электр транспорти улушини оширган ҳолда, аҳоли учун қулай бўлган янги йўналишлар тармоғини ишлаб чиқиш вазифаси юкланади. Электр транспортида тариф сиёсати, ставкалар ва йиғимлар масалаларини тартибга солишда иштирок этади.
Транспорт вазирлиги бир ой муддатда вазирлик марказий аппаратида белгиланган штат бирлиги доирасида трамвай ва троллейбус транспортини ўз ичига олган «яшил транспорт»ни ривожлантириш учун масъул бўлган бўлинма ташкил этади.
Транспорт вазирлиги Тошкент давлат транспорт университети билан биргаликда уч ой муддатда трамвай ва троллейбус транспортига техник хизмат кўрсатиш ва уларни жорий таъмирлаш бўйича малакали кадрлар ҳамда трамвай ва троллейбус ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқади ва ходимлар малакасини ошириш курсларини ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ягона трамвай тизими Самарқанд шаҳрида, троллейбус тизими Хоразм вилоятида фаолият кўрсатмоқда.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
-
Хитойда 35 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қатл этилди
Жаҳон | 17:36
-
Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига квоталарни камайтириши мумкин
Жаҳон | 17:22
-
Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди
Жаҳон | 17:06
Мавзуга оид
21:11 / 19.01.2025
Хоразмда 10 гектар ерни 250 млн сўмга сотишга уринган шахслар ушланди
16:46 / 19.01.2025
Самарқанд вилоятида электр таъминотига ноқонуний уланганлар фош этилди
13:22 / 19.01.2025
Япониянинг Нара префектураси маъмурияти биносида “Самарқанд бурчаги” ташкил этилди
10:57 / 19.01.2025