Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов ва Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
«Дунё» хабарига кўра, суҳбат чоғида сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Британия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, 2024 йилда ўтказиш режалаштирилаётган турли даражадаги қўшма тадбир ва ташрифлар жадвали кўриб чиқилди.
















