Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги туман сабабли бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
Ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли Тошкент аэропортида маҳаллий вақт билан соат 02:34 дан бошлаб ҳаво кемаларини қабул қилиш учун чекловлар жорий этилди. Бир нечта рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди.
Фото: Kun.uz
Самарқанд аэропортига қуйидаги рейслар йўналтирилди:
- Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-670 Новосибирск — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 03:52 да қўнди;
- Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-9614 Москва — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:01 да қўнди;
- Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-614 Москва — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:06 да қўнди;
- Qanot Sharq авиакомпаниясининг HH-5522 Жидда — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:22 да қўнди;
- Panorama Airways авиакомпаниясининг 5P-362 Мадина — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:52 қўнди;
- Turkish Airlines авиакомпаниясининг TH-364 Истанбул — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 06:09 да қўнди.
Бухоро аэропортига қуйидаги рейслар йўналтирилди:
- Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-602 Москва — Тошкент рейси соат 04:59 да қўнди;
- Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-336 Жидда — Тошкент маҳаллий вақт билан соат 05:35 да қўнди.
Навоий аэропорти қуйидаги рейсларни қабул қилди:
- Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-9658 Уфа — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:38 да қўнди;
- Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY-274 Истанбул — Тошкент рейси маҳаллий вақт билан соат 04:06 да қўнди.
Муқобил аэродромларга қўнган барча самолётлар соат 08:00 дан 09:30 гача Тошкент аэропортига қайтиб келди. Техник сабабларга кўра Panorama Airways авиакомпанияси самолёти Самарқанд аэропортида қолди. 355 нафар йўловчининг барчаси ерусти транспортида Тошкентга етказилади.
Мавзуга оид
10:38 / 12.02.2026
Тошкентдаги “Dna motors” автосалони мансабдорлари қамоққа олинди
23:28 / 11.02.2026
Тошкентда йўл қоидабузарликларига оид жарималар бўйича шикоятлар учун Call-марказ ишга тушди
12:58 / 11.02.2026
Тошкентда ижарадаги уйда нарколаборатория ташкил қилган талаба қўлга олинди
16:44 / 07.02.2026