Жаҳон | 16:24 / 23.12.2023
7727
2 дақиқада ўқилади

Германия Украинага ҳарбий техника ва ўқ-дорилар юборди

Янги ёрдам пакетига Gepard ўзиюрар зенит мосламалари, Vector дронлари, Leopard танклари учун ўқ-дорилар, юк машиналари киритилган.

Фото: AP

Берлин Киевга ҳарбий техника ва ўқ-дориларни ўз ичига олган янги ҳарбий ёрдам пакетини юборди, бу ҳақда 22 декабр, жума куни Германия ҳукумати сайтининг Украинага етказилган немис ёрдами янгиланган рўйхати эълон қилинган бўлимида маълумот берилди

Энг сўнгги етказиб беришлар орасида учта Gepard ўзиюрар зенит мосламаси (уларнинг умумий сони 52 донага етди), шунингдек, улар учун 30 240 зирҳли зенит ўқ-дорилари ва Leopard 2 A6 танклари учун номаълум миқдордаги ўқ-дорилар (илгари 18 дона бундай транспорт воситалари Украинага Германиядан юборилган) мавжуд.

Бундан ташқари, пакетга 2500 та 155 мм артиллерия снарядлари, иккита WISENT 1 миналарни тозалаш зирҳли машинаси (уларнинг умумий сони 14 та), эҳтиёт қисмлар тўпламига эга 10 та Vector разведка дрони (умумий сони - 162 дона), иккита чегара хизмати автомашиналари (умумий сони – 243 та), AMPS вертолётлари учун иккита ракетага қарши мудофаа тизими (жами сони - 4), 8 та оғир юк ташувчи Zetros йўлтанламас автомашиналари (умумий сони – 240 та), иккита MAN HX81 юк машинаси ва улар учун бешта яримтиркама (бу ускуна, масалан, зарар етган танкларни таъмирлаш жойига тортиб олиб бориш учун ишлатилади, уларнинг умумий сони 85 ва 84 тага етди), микроавтобуслар ва йўлтанламаслар (жами сони - 324 та) бўлиши мумкин бўлган номаълум турдаги 8 та транспорт воситаси, 25,5 мингдан ортиқ 40 мм ўқ-дорилар, санитария-техник воситалари киритилди. 

Германия Украинага қарийб 6 млрд евро миқдорида ҳарбий ёрдам берди

Аввалроқ, 21 декабр куни Германия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, биргина 2023 йилда Киев Берлиндан 4,34 миллиард евролик қурол-яроғ олгани, бундан ташқари, Германияда 10 минг украиналик ҳарбий тайёргарликдан ўтгани маълум қилинганди. 2022 йилда Украина уруши бошланганидан бери Германия 5,97 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам тақдим этди. 

Мавзуга оид