UzAuto Motors компанияси 22 декабр куни Cobalt, Damas вa Labo автомобиллари учун 12:00 дан бошлаб онлайн контракциялар очилишини эълон қилганди.
Компания автомобил харид қилиш учун шартномани фақат онлайн тарзда расмийлаштириш мумкинлигини, барча Chevrolet дилерлик марказлари савдо тизимидан ўчирилиши ва автосалонларнинг барчаси ёпиқ бўлишини яна бир бор ёзғириб-ёзғириб такрорлади.
Минглаб одамлар кутган соат 12:00 ҳам келди. Аммо онлайн шартнома олиш мумкин бўлган UzAutoSavdo иловаси ва savdo.uzavtosanoat.uz сайти ишламади. Бу вақтда эса тармоқларда шартнома олиш илинжидаги харидорлар нимаки бўлса, ҳаммасини қилиб кўрди. Аммо UzAutoSavdo платформаси фаолиятидаги техник носозликлар ҳамон тузатилгани йўқ.
Kun.uz ҳолатга изоҳ олиш учун “Ўзавтосаноат" матбуот хизмати билан боғланди. Маълум бўлишича, ҳозиргача бирорта ҳам шартнома расмийлаштирилмаган ва яқин вақт ичида шартнома бериш қайта очилади.
Қизиқ жиҳати, декабр ойи бошида компания Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда UzAutoSavdo тизими модернизация қилинаётгани, тизимнинг техник жиҳозланишини кучайтириш бўйича самарали ишлар олиб борилаётгани, бу эса унинг юқори тезликда тўғри ишлашини таъминлашини бот-бот такрорлаб эълон берганди. Шунда, шунча қилинган “ишлар” тизимнинг 10 дақиқа ишлаши учун ҳам самара бермаган бўладими?
32 соат 27 дақиқа
Келинг, ҳисоб-китоб қилиб кўрамиз. UzAuto Motors йил бошидан бери қанча пайт харидорларга шартнома берди?
Cobalt ва Lacetti сотуви 2022 йил 8 декабрдан, Damas ва Labo сотуви эса 13 декабрдан бошлаб тўхтатилган эди. Компания оммабоп моделлари сотувини 8 ойлик танаффусдан кейин, шу йилнинг 4 август куни қайта тиклади, ўшанда автосалонларда кузатилган















