Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон салкам 3 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди
Республика 63 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг январ-ноябр ойларида қиймати 2,8 млрд долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич умумий экспортнинг 12,1 фоизини ташкил этган.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (41,3 фоиз), калава-ип (40,7 фоиз) асосий улушни эгаллаган.
Йил бошидан 626 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари дунёнинг 63 та давлатига экспорт қилинган. Натижада, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошган.
Тўқимачилик маҳсулотлари таркибида:
- тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 1,2 млрд;
- калава-ип – 1,1 млрд;
- трикотаж мато – 284,8 млн;
- газламалар – 164,8 млн;
- пайпоқ маҳсулотлари – 56,9 млн доллар.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
08:21 / 01.06.2026
Хитойнинг икки йирик компанияси Ўзбекистон бозорига кириш ниятида
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026